Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон минтақада Афғонистон йўналишидаги аҳволнинг ёмонлашиши ва кескинликнинг кучайиши билан боғлиқ вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилдилар. Томонлар Афғонистон билан чегарани қўриқлашни кучайтиришда куч ишлатар тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасидаги ҳамкорликни янада мувофиқлаштиришга тайёрлигини тасдиқладилар.
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари телефон орқали мулоқотда Марказий Осиёда қарор топаётган вазият юзасидан фикр алмашиб, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун яқин мулоқот ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Хўжанд яқинидаги «Арбоб» маданият саройида Сўғд вилояти зиёлилари ва нуронийлари билан учрашди. «Давлатларимиз ўртасида ҳал бўлмаган масала қолмади, ўзаро ишонч пайдо бўлди. Бундай муносабатларнинг ташаббускори ва архитектори Шавкат Мирзиёев», — деди Эмомали Раҳмон.
Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифининг биринчи куни якунида, Тожикистоннинг юксак мукофоти — I даражали «Зарринтож» ордени билан мукофотланди. Орденни унга ҳамкасби Эмомали Раҳмон топширди.
Ўзбекистон Хатлон вилоятида 250 ўринли замонавий шифохона, Тожикистон эса Самарқанд вилоятида 640 ўқувчига мўлжалланган мактаб қуриб берди. Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташрифи давомида ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан рамзий тугмани босиб, уларнинг фаолиятига старт берди.
Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёсида иккита ГЭС қуриш лойиҳаси бўйича қўшма акциядорлик жамияти ташкил этиш тўғрисида, қолаверса, ўзбек-тожик инвестиция компанияси ташкил этиш, саноат ва янги технологиялар соҳасида, тоғ-кон саноатида ҳамкорлик тўғрисида жами 35 та ҳужжатни имзолади.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари кенгайтирилган таркибда музокараларни давом эттирди. «Истиқболга мўлжалланган аниқ режаларимиз бор», — деди Шавкат Мирзиёев. Ўзбекистон томони автомобилларини йиғишни ташкил этиш, авиақатновни кенгайтириш ва автобус йўналишларини тиклаш, шунингдек, дипломатик муносабатларнинг 30 йиллигига бағишланган маданий тадбирларни ўтказиш таклифини илгари сурди.
Душанбедаги «Қасри Миллат» қароргоҳида Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари тор доирадаги учрашувини ўтказдилар. Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан келишга таклиф қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга етиб келди. Душанбе халқаро аэропортида уни мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ижтимоий ривожланиш ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Абдужаббор Раҳмонзода Ўзбекистондаги Тожикистон элчиси лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилишди. Шавкат Мирзиёев юзага келган вазиятни тез фурсатда ҳал қилиш ва унинг кескинлашувига йўл қўймаслик бўйича Тожикистон ва Қирғизистон томонлари эришган келишувларни қўллаб-қувватлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10−12 июнь кунлари расмий ташриф билан Душанбеда бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тожикистоннинг маҳаллий ОАВлари хабар берди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинган беморларнинг қолмагани ҳақида маълум қилди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан сўнгги 15 кун ичида инфекциянинг янги ҳолатлари аниқланмагани айтилмоқда.
Тожикистон миллий университетида Президент Эмомали Раҳмон шарафига «унинг халқ ва давлат олдидаги хизматларини абадийлаштириш учун» музей очилди.
Тожикистонда бешинчи маротаба Эмомали Раҳмоннинг инаугурацияси ўтказилди. Сўнгги президентлик сайловларида қатнашиш кўрсаткичи 85,39% ни ташкил қилди ва Эмомали Раҳмон 90,92% овоз билан ғолиб бўлди.
Ўзбекистон президенти Тожикистон президентини сайловда қозонган ғалабаси билан табриклади. Томонлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар учун янги кун тартибини ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.
Тожикистон Мустақил касабалар уюшмаси федерацияси мамлакатнинг амалдаги президенти Эмомали Раҳмонни 11 октябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловларига номзод сифатида илгари сурди. Яна 4 та сиёсий партиялар ҳам ўз номзодларини кўрсатди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг